Brent маркали нефтининг нархи 75 долларгача тушди

LONDON. Кazinform – 2023 йил июль ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи сешанба куни Астана вақти билан соат 23:24 да Лондоннинг ICE биржасида 5,16 фоизга, яъни бир баррел учун 75,3 долларга тушди, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.
None

Brent фючерслари секинлашди ва бир баррель учун 75,52 доллар (-4,89%) даражасида барқарорлашди.

2023 йил июнь ойида етказиб бериладиган WTI нефти фючерслари нархи 5,12 фоизга пасайиб, бир баррель учун 71,9 долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча халқаро биржаларда Brent нефтининг бир баррели 79,66 доллардан сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2023 йил учун Brent маркали нефть нархи бўйича прогнозни пасайтирган.

ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатлар эса нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда камайтиришга киришган.

Сўнгги хабарлар