Brent нефти нархи 80 доллардан пастга тушди

None
Фото: Anadoly агентлиги
АNKARА. АNADOLY – Кazinform - Brent нефтининг бир баррели сешанба куни халқаро биржада 79,66 доллардан сотилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига таяниб хабар беради.

Душанба кунги сўнгги аукционда эталон маркали нефтнинг бир баррели нархи кунни 79,31 доллар билан якунлади.

2 май соат 09:07 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 0,25 фоизга тушиб, бир баррели 79,11 долларни ташкил қилди. WТI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи б 75,46 долларни ташкил этди.

Бозорлар АҚШ Федерал заҳира тизимининг (ФЗТ) фоиз ставкалари бўйича қароридан келиб чиққан прогнозларга, шунингдек, Хитойнинг заиф иқтисодий маълумотларига муносабат билдирмоқда.

3 май, чоршанба куни ФЗТнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Мутахассисларнинг катта қисми бу сафар ФЗТ асосий чегирма ставкасини оширишига ишонишга мойил.


Сўнгги хабарлар
telegram