Бразилияда сув тошқини қурбонлари сони 100 кишидан ошди

ASTANA. Kazinform - Бразилия жанубидаги кучли сув тошқинлари оқибатида 107 киши ҳалок бўлди. Риу-Гранди-ду-Сулштатида қутқарув ишлари давом этмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги Reutersга таяниб.

Затопленные улицы Бразилии
Фото: Anadjkua.com.tr

Камида 136 киши бедарак йўқолган, 165 мингдан ортиқ киши сув босган уйларни ташлаб кетишга мажбур бўлган ҳамда қайиқ ва вертолётлар ёрдамида қутқарилган.

Яқин кунларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, бу сув босган штат пойтахти Порту-Алегри ва кўчалари дарёга айланган яқин шаҳарчада сув сатҳининг ошишига олиб келиши мумкин.

374 нафар жабрланувчи давлат шифохоналарига етказилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Штат губернатори Эдуардо Лейтнинг айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарарни қоплаш учун камида 19 миллиард реал (3,68 миллиард доллар) керак бўлади.

“Тошқин оқибатлари ва фожиа кўлами ҳалокатли”, - деб ёзди у ижтимоий тармоқларда.

Федерал ҳукумат сув тошқинларининг молиявий таъсирини 7,7 миллиард реал (1,49 миллиард доллар) деб баҳолади, бу асосан тошқинлардан зарар кўрган кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурига қўшилган ҳисса туфайли.

"Бу охири эмас", - деди президент Луис Инасиу Лула да Силва.

Унинг сўзларига кўра, таъсирнинг тўлиқ кўлами фақат сувлар камайганидан кейин маълум бўлади.

Аввалроқ Риу-Гранде-ду-Сул штатида сув тошқинларига сабаб бўлган кучли ёмғирлар оқибатида 78 киши ҳалок бўлгани, 115 мингдан ортиқ киши эвакуация қилингани хабар қилинганди.

Сўнгги хабарлар