Бразилияда сув тошқинлари қурбонлари сони 78 нафарга етди

Бразилия
Фото: видеодан кадр

ASTANА. Кazinform - Бразилия жанубидаги Риу-Гранде-ду-Сул штатида кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 78 киши ҳалок бўлди, 115 мингдан ортиқ киши уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Президент Луис Инасио Лула да Силва якшанба куни Рио-Гранде-ду-Сулга маҳаллий ҳокимият билан қутқарув ва тиклаш ишларини муҳокама қилиш учун келди.

Сув тошқинлари қурбонлари сони ҳали ҳам ортиши мумкин. Чунки якшанба куни табиий офат пайтида 105 киши бедарак йўқолганлиги хабар қилинган эди.

Ҳозирда кўнгиллилар қутқарув ишлари учун қайиқ ва гидроцикллардан фойдаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилияда сув тошқинлари оқибатида 39, кейин эса 56 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар