Бразилия президенти Қозондаги БРИКС саммитида қатнашмайди

ASTANА. ТАSS-Кazinform – Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли 22—24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида қатнашмайди, деб ёзади TASS.

Бразилия президенти
Фото: Сергей Бобилев/ ТАСС

“Президент Луис Инасиу Лула да Силва 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига шифокорлар томонидан узоқ масофаларга парвозларни вақтинчалик тақиқлангани сабабли кела олмайди”, — дейилади хабарда.

Маълумки, Бразилия раҳбари саммитда видеоконференция форматида иштирок этади.

Бразилиянинг Metrópoles портали хабарига кўра, Лула да Силва бошининг орқа қисмини нимадир уриб олган. Президент дарҳол Бразилиядаги Sírio-Libanes касалхонасига олиб кетилди. Айтишларича, шифокорлар жароҳатни ўша ерда тикиб қўйган.

“Соғлиғи учун унга самолётда узоқ масофаларга чиқмаслик тавсия қилинди”, — дейилади тиббиёт муассасаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг БРИКСга қўшилиши бўйича таклиф олгани ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, Шри-Ланка октябрь ойида бўлиб ўтадиган саммитда БРИКС ва БРИКС Янги тараққиёт банкига аъзо бўлиш учун расмий ариза топширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар