Болат Назарбоев оламдан ўтди

Болат Назарбоев оламдан ўтди, дея хабар беради Каzinform.

Болат Назарбоев
Фото: wikimedia

Қайғули хабарни Алмати марказий клиник касалхонаси тасдиқлади.

“Болат Назарбоев 2023 йил 13 ноябрь куни соат 9:51 да оламдан ўтди”, — дейилади Президент Ишлар бошқармаси марказий касалхонаси матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Биринчи Президентнинг матбуот котиби Айдос Укибай ўзининг Тwitterдаги саҳифасида маълумотни тасдиқлади.

“71 ёшида Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Абишули Назарбоев сурункали хасталик туфайли оламдан ўтди”, — деб ёзди у.

Сўнгги хабарлар