Боку ва Вашингтон Озарбайжон-Арманистон муносабатларини тиклашни муҳокама қилди

ASTANA. Kazinform - АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Озарбайжон президенти матбуот хизматига таяниб.

Алиев ва Блинкен
Фото: Azernews.az

Томонлар телефон орқали Арманистон билан можарони тинч йўл билан ҳал этиш ва Бокуда CОР29 конференциясини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Энтони Блинкен 30 август куни Давлат чегараларини делимитация қилиш комиссияларининг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низом имзоланганини ижобий баҳолаб, Қўшма Штатлар минтақада барқарор тинчликка эришиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришига ишонтирди.

“Озарбайжоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли минтақамизда адолат ва халқаро ҳуқуққа асосланган янги воқелик ва статус-кво юзага келди. Мамлакатимиз Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик шартномасининг ташаббускори ҳамдир”, — деди Илҳом Алиев.

Илҳом Алиев, шунингдек, уни имзолаш учун Ереван Бокуга нисбатан ҳудудий даъволаридан воз кечиши кераклигини таъкидлади. Суҳбат чоғида Озарбайжонда CОР29 конференциясини ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Блинкен АҚШ томонидан тадбирга муваффақиятли тайёргарлик кўриш ва ўтказишни қўллаб-қувватлаб, АҚШ ва Озарбайжон жамоалари ва делегациялари фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян тинчлик шартномаси матни Ереван ва Боку томонидан 80 фоизга келишилганини айтди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, Озарбайжонга яқин келажакда келишилган бандларни имзолаш таклиф қилинган.

Аввалроқ Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон томони Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар учун Алмати платформасини тақдим этишда давом этишга тайёрлигини тасдиқлаган эди.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар