Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқат қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Озарбайжон Президентига V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига махсус спорт делегацияси юборгани учун миннатдорлик билдирди.

Ақорда
Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти стратегик шериклик руҳида ривожланаётган икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик суръатларини юқори баҳолади.

Шу муносабат билан сентябрь ойи охирида Қозоғистонда ўтказиладиган Озарбайжон маданияти кунлари халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев Илҳом Алиевни Озарбайжонда бўлиб ўтган Парламент сайловлари муваффақияти билан табриклади ва сиёсий кампанияни Қозоғистон вакиллари ҳам кузатиб борганини таъкидлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон томони Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишувига эришиш мақсадида Алмати майдонини келажакда музокаралар учун тақдим этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Ўз навбатида, Илҳом Алиев Боку Астана билан икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида эканини айтди.

Суҳбат дўстона руҳда ўтди.

Сўнгги хабарлар