Боксчи Маҳмуд Сабирхан Астанадаги Elorda Cup турнирида финалга чиқди

ASTANА.Kazinform - Боксчи Маҳмуд Сабирхан Астана шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича «Elorda Cup» халқаро турнирининг 57 килограмм вазн тоифасида ярим финалда Серик Темиржановни мағлубиятга учратди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: instagram.com/boxingkazakhstan

2023 йилги жаҳон чемпиони, «Қозоғистонлик Ломаченко» деб ҳам аталадиган Маҳмуд Сабирхан 2021 йилги жаҳон чемпионати ва 2022 йилги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори Серик Темиржановга қарши рингга кўтарилди. Кўплаб зарба алмашувлар билан юқори суръатда ўтган баҳс натижаси Маҳмуд Сабирханнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси бўлди.

Аввалроқ, бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасининг яна бир етакчиси Сакен Бибосинов (51 кг) пойтахт турнири финалига йўлланма олганди.

«Elorda Cup» финал жанглари 2 июл куни бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар