17:16, 01 Июль 2023 | GMT +5
Сакен Бибосинов рақибини нокдаунга учратиб, халқаро турнир финалига чиқди
ASTYANА. Кazinform – Остона шаҳрида бокс бўйича «Elorda Cup» халқаро турнирининг ярим финал жанглари бошланди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

51 килограммгача бўлган вазн тоифасида 2020 йилги Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, 2021 йилги жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Сакен Бибосинов ва 2021 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори таиландлик Танарат Саенгфет финалга чиқиш учун кураш олиб борди. Ҳакамларнинг якдил қарори билан Бибосинов ғалаба қозонди (5:0). Бундан ташқари, иккинчи раундда ҳакам таиландлик боксчини нокдаунга учратганини қайд этди.