Бокс бўйича лицензион турнир: Қозоғистондан яна бир боксчи ғалаба қозонди
ASTANА. Кazinform - Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида ўтказилаётган лицензиион турнирда яна бир боксчи ишончли ғалаба қозонди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, жаҳон лицензион турнирининг учинчи мусобақа куни 63,5 кг вазнда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган боксчи Муҳаммадсабир Базарбайулининг ёрқин ғалабаси билан якунланди.
У Тринидад ва Тобаголик Доннел Филлиппга қарши жанг олиб борди ва дарҳол шиддатли курашни бошлади. Ҳатто биринчи раундда рақибининг шаштини сусайтирди. Учинчи раундда нокдаун қайд этилди. Шу тариқа у ишончли ғалабага эришди.
Умуман, Қозоғистондан рингга икки нафар эркак ва бир нафар аёл боксчи чиқди. Натижада барчаси ўз рақибини мағлуб этиб, мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди.
Эътиборлиси, Римма Волосенко Италияда иккинчи мусобақасини ўтказди ва аёллар ўртасида 60 кг вазн тоифасида яна ғалаба қозонди. Бугун у венгриялик Петра Сабога қарши жанг ўтказиб, учинчи раундда рақибини нокдаунга учратди ва 1/8 финалга чиқди.
71 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов илк рақиби фин боксчиси Сэм Мороватини 2-раундда техник нокаутга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
Энди Қозоғистон терма жамоаси сардори навбатдаги учрашувини 7 март куни ўтказади.