Бокс бўйича ЖЧ: Нурбек Оралбай финалда

None
Фото: instagram.com/boxingkazakhstan
ASTANA. Kazinform – Нурбек Оралбай Тошкентда бўлиб ўтаётган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нурбек Оралбай 80 килограмм вазнда Токио олимпиадасининг бронза медали совриндори россиялик Имам Хатаев билан жанг қилди.

Ҳар икки раундда ҳам Нурбек яққол устунлик қилди. Якуний ҳисоб 4:1.

Шу тариқа, 80 килограмм вазн тоифасидаги финал баҳсида Нурбек Оралбай хитойлик қозоқ Тоқтарбек Танатхан билан олтин медал учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ беш нафар қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионати финал босқичи учун кураш олиб бориши ҳақида хабар қилган эдик.

Шунингдек, Санжар Ташкенбай Қозоғистон терма жамоасидан биринчи бўлиб жаҳон чемпионати финалига чиқди.

Шу билан бирга, Маҳмуд Сабирхан, Дулат Бекбауов ва терма жамоа сардори Асланбек Шимбергенов ҳам финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram