Қозоғистонлик учинчи боксчи жаҳон чемпионати финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Дулат Бекбауов Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик спортчи 67 килограмм вазнда грузиялик Лаша Гурули билан куч синашди.

Биринчи раундда барча ҳакамлар Дулатни устун деб топишди. Иккинчи раундда ҳам натижа шундай бўлди. Якуний ҳисоб 5:0, жанг Дулат фойдасига ҳал бўлди.

Бугун қозоғистонлик боксчилардан терма жамоа сардори Асланбек Шимбергенов ва Нурбек Оралбай рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ беш нафар қозоғистонлик боксчи жаҳон чемпионати финал босқичи учун кураш олиб бориши ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Қозоғистон терма жамоасидан Санжар Ташкенбай ва Махмуд Сабирхан жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар