Бокс бўйича ЖЧ: Карина Ибрагимова мусобақани давом эттиради

None
ASTANА. Кazinform – Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида қозоғистонлик Карина Ибрагимова ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

57 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик спортчи венесуэлалик Омайлин Алькала билан тўқнаш келди. Дастлабки икки раундда ҳакамлар қозоғистонлик боксчининг устунлигини қайд этишди. Натижада Карина рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди.

Карина аввалроқ колумбиялик Валерия Арболеда Мендоса ва озарбайжонлик Махсати Ҳамзаевани мағлуб этган эди.

Карина Ибрагимова 1996 йилда туғилган. Бунгача у 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларида бронза медалларини қўлга киритган.

Шунингдек, терма жамоадан тўққиз нафар боксчи чорак финалга йўлланма олди.

Шу пайтгача терма жамоа аъзоси Алуа Балқибекова (48 кг) ярим финалга чиққан эди.

Фото: sports.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram