07:25, 24 Февраль 2023 | GMT +6
Бокс бўйича «Странжа» кубоги: Бекзат Нурдаулетов кейинги босқичга ўтди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик жаҳон чемпиони Бекзат Нурдаулетов Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича «Странжа» кубогининг чорак финалига йўлланма олди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Кичик жаҳон чемпионати деб ҳам аталадиган машҳур учрашувда Б.Нурдаулетов асли россиялик бўлган ва Сербия номидан кураш олиб бораётган Артём Агеев билан жанг қилди. Ҳакамлар бир овоздан ғалабани қозоғистонлик боксчига беришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саккиз нафар қозоғистонлик боксчи «Странджа» кубогида иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.
Кеча Оразбек Асилқулов ¼ финал йўлланмасини қўлга киритди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ