БМТ Қозоғистондаги доимий координатори вазифасинини вақтинча бажарувчини тайинлади
ASTANА. Кazinform - Бугундан бошлаб жаноб Стивен О’Малли БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори вазифасини вақтинча бажаришга киришди.
“Тараққиёт ва гуманитар ишлар бўйича 25 йилдан ортиқ тажрибага эга жаноб О’Малли ушбу ролга бой тажриба олиб келади ва БМТнинг Қозоғистонда барқарор ривожланишга кўмаклашиш мажбуриятини мустаҳкамлайди”, — деб ёзади БМТ Instagramдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ ва Қозоғистон 2026-2030 йилларга мўлжалланган доиравий дастурини муҳокама қилгани ҳақида ёзган эдик.
БМТнинг Қозоғистондаги коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Эльнара Байназарованинг сўзларига кўра, сўнгги 30 йил ичида БМТ Қозоғистонда тенгсизликни камайтириш, институтларни модернизация қилиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш ва аҳолининг энг заиф қатламларини - болалар, аёллар, қариялар, мигрантлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб соҳаларда 400 дан ортиқ миллий, минтақавий ва маҳаллий лойиҳаларни амалга оширган.