Биткоин нархи илк бор 109 минг доллардан ошди

ASTANA. Kazinform – Биткоин нархи 109 минг АҚШ долларидан ошиб, янги тарихий максимал даражага етди. Бундан Binance биржаси маълумотлари дарак беради, деб ёзади Report.

биткоин
Фото: Acquire Licensing Rights

Биткоин нархи биринчи марта 109 минг доллардан ошди. Унинг энг юқори қиймати 109 241 долларни ташкил этди, Binance биржасига кўра, тез орада ўсиш секинлашди ва биткоин 108 096,98 (+2,84%) доллар нархда савдо қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача биткоин ўзининг нарх рекордини янгилаб, 106 000 доллар чегарасидан ошиб кетгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар