Бир йил ичида Ўзбекистоннинг олтин валюта захиралари 1,2 миллиард долларга камайди
Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин валюта захиралари 1,2 миллиард долларга, мамлакатдаги қимматбаҳо металлар ҳажми эса қарийб 24,8 тоннага камайди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 1,67 миллиард долларга ошиб, жами 34,56 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, олтин валюта захиралари 2023 йилда 1,2 миллиард долларга, яъни 35,77 миллиард доллардан 34,56 миллиард долларга қисқарди. Бундай пасайиш 2018 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда.
Умуман олганда, ўтган йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Ўзбекистон кўп олтин сотган давлатлар орасида етакчилик қилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 8,15 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Бу 2022 йилга нисбатан 2,3 баробар кўп ва ўз навбатида рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Муаллиф: Алихан Асқар