Бир ой ичида мингдан ортиқ қозоғистонлик Ўзбекистонга даволаниш учун борган
ТASHKENT. Кazinform - Ўтган ойда Ўзбекистонга даволаниш учун 7 мингдан ортиқ хорижлик келди, деб хабар беради Kazinfornmнинг Ўзбекистондаги мухбири.

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ушбу давлатга тиббий хизмат олиш учун энг кўп Тожикистон фуқаролари (4,8 минг киши) келган.
Шундан сўнг қозоғистонликлар улуши катта. Жорий йилнинг январь ойида ўз дардига даво излаган Қозоғистоннинг 1080 нафар фуқароси Ўзбекистонга йўл олди.
Кейинги ўринларни Қирғизистон (959 киши), Россия (120 киши) ва Туркманистон (66 киши) эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонга жами 6 миллион 600 минг хорижлик келган бўлиб, уларнинг 61 мингдан ортиғи шу ерда даволаниши режалаштирилган эди.
Бундан ташқари, 2023 йилда 1,2 миллион қозоғистонлик қариндошлари билан учрашиш учун Ўзбекистонга борган.
Муаллиф: Алихан Асқар