“Бир макон, бир йўл” лойиҳаси 140 та давлат томонидан қўллаб-қувватланади

жол
Фото: Алма Мұқанова/Kazinform

Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари иқтисодиётини янада юксалтириш, туризмниниг ривожланишида оммавий ахборот воситалари алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда “Шинжон-Қашқар” ярмаркаси доирасида ўтказилган анжуманда журналистлар маълум қилди.

Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари товар ишлаб чиқарувчилари учун “Шинжон-Қашқар” ярмаркасида Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қозоғистондан жами 20 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

CNS Хитой давлат агентлигининг Синьцзян бўлими бош муҳаррири ўринбосари Ван Цзянь Шэннинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатларидан журналистларни Хитойдаги йирик тадбирларга таклиф қилиш анъанага айланган. Бу маълумотларни реал ва ўз вақтида етказиб бериш имконини беради. 

“2013 йилда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган мамлакатлар учун иқтисодий камар яратишни таклиф қилган эди. 2023 йилда эса Хитой ва Марказий Осиё давлатларининг биринчи саммити бўлиб ўтди. Ўн йил ичида жуда кўп ижобий ўзгаришлар юз берди”, - деди у. 

Ўзбекистонлик журналист Асадбек Бобожоновнинг айтишича, ҳозирда Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги “Бир макон, бир йўл” мега лойиҳасига Европа давлатлари қизиқиш билдиряпти. 

жол
Фото: Алма Мұқанова/Kazinform

“Расмий маълумотларга кўра, “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини 140 та давлат ва 30 та халқаро ташкилот қўллаб-қувватлайди. Ушбу дастурга келажакда Европа давлатлари ҳам қўшилиши мумкинлигини англатади”, - дейди у. 

Журналистларнинг таъкидлашича, оммавий ахборот воситалари Хитой ва Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги иқтисодиётни янада юксалтириш, туризмни ривожлантиришга хизмат қиляпти. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг CNS агентлиги ҳам Kazinform билан ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram