"Бир макон, бир йўл": Хитой CNS агентлиги Kazinform билан ҳамкорлик қилмоқчи

Синьцзян филиалы бас редакторының орынбасары Ван Цзян Шэн
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - CNS Хитой давлат агентлиги “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги билан ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Синьцзянбўлими бош муҳаррири ўринбосари Ван Цзян Шэн маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Kazinform ва CNSнинг ўхшаш жиҳатлари кўп. Биринчидан, хар иккала манба маълумотни тўғри ва шошилинч равишда етказиб беради. Ўз мамлакатининг давлат сиёсатига амал қилаётган идоралар оммавий ахборот воситалари соҳасида ўз имзоларига эга.

Хорижий ахборот манбалари, жумладан, биз ҳам Қозоғистон янгиликларини Kazinform орқали билиб, унга ҳавола қиламиз ва ўзимиз эълон қиламиз.

“Хитойда Kazinformнинг ўқувчилари кўп. Маълумотлар бир неча тилларда мавжуд. Бу ҳар куни ривожланиб бораётган медиа соҳанинг талаби. Биз жадал ривожланаётган Kazinform агентлиги билан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз. Биринчидан, ахборот алмашинуви, иккинчидан, агентлик журналистларининг амалиёт ўташи учун шароит яратиш, учинчидан, “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида турли фильмлар суратга олиш, материаллар ишлаб чиқиш ва бошқалар”, - деди Ван Цзян Шэн.

Шунингдек, у Kazinform жамоасини туғилган куни билан табриклади.

“Бу йил Kazinform ахборот агентлигининг 104 йиллиги. Бир асрдан ортиқ тарихга эга маҳаллий агентликни туғилган куни билан табриклаймиз. Халқаро даражадан жаҳон даражасига кўтарилишини тилаб қоламиз”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Хитой давлат ахборот агентлиги CNS хитой ва инглиз тилларида маълумот тарқатади. 30 давлатда ўз мухбирлари бор. Бундан ташқари, Хитойнинг ҳар бир вилоятида филиаллари мавжуд. 

 

Сўнгги хабарлар
telegram