Бир кун ичида 25 млн Шанхай аҳолиси COVID-19га тестдан ўтди

None
None
PEKIN. Kazinform – Шанхай ҳукумати душанба куни бутун шаҳар бўйлаб коронавирусга тест ўтказди, бу Хитой мегаполисининг 25 миллион аҳолисини қамраб олди, деб хабар берада Kazinform мухбири COVID-19 профилактикаси ва назорати бўйича шаҳар қўмитаси баёнотига таяниб.

«Маҳаллий аҳолининг фаол ҳамкорлиги билан 4 апрел куни нуклеин кислоталарни таҳлил қилиш учун намуна олишнинг янги босқичи якунланди», - дейилади хабарда. Тест натижалари ҳали эълон қилинмаган.

Шанхай вақтинча чеклов чораларини қўллади, мегаполис сўнгги кунларда симптомасиз коронавирус ташувчилар сони кўпайганидан кейин «ёпиқ турдаги» режимда бошқарилади. Сўнгги 24 соат ичида шаҳарда 13 мингдан ортиқ симптомасиз ва 268 симптомли касалланиш аниқланди.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Хитойнинг 15 провинциясидан 38 000 дан ортиқ шифокорлар кенг кўламли эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишда ёрдам бериш учун Шанхайга жўнатилди, улар вақтинча касалхоналарда, лабораторияларда COVID-19ни текшириш учун ва нуклеин кислоталарни синов намуналарини олиш учун ишлайди.

Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам мегаполисга қўшимча 2000 тиббиёт ходимини юборди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой COVID-19га қарши эмлаш учун 120 миллиард юандан (18,9 миллиард АҚШ доллари) ортиқ маблағ сарфлаган . Ушбу харажатлар мамлакатнинг тиббий суғурта жамғармаси имкониятларига тўғри келади.

Сўнгги хабарлар