Хитойда коронавирусга қарши вакцинага сарфланган маблағ 18,9 миллиард долларга етди

None
None
BEIJING. Кazinform - Хитой COVID-19 га қарши эмлаш учун 120 миллиард юандан кўпроқ (тахминан 18,9 миллиард доллар) сарфлади. Ушбу харажатлар мамлакатнинг тиббий суғурта жамғармаси имкониятларига тўғри келади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси тиббий таъминлаш давлат бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунга қадар материк Хитойда тахминан 3,2 миллиард дозада CОVID-19 вакциналари киритилган.

Хитой 2021 йил феврал ойида CОVID-19 га қарши бепул эмлаш дастурларини ишга туширди. Вакцина ва эмлашни сотиб олиш харажатлари асосан мамлакат тиббий суғурта жамғармаси ва давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Шу билан бирга, материк Хитойда кунига 1366 та янги маҳаллий CОVID-19 инфекцияси аниқланди, дея хабар беради Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси душанба куни. Янги ҳолатларнинг 836 таси Цзилинь провинциясида, 425 таси Шанхайда ва 16 таси Фуцзянь провинциясида аниқланган. Якшанба куни CОVID-19 ташхиси тасдиқланган, хориждан келган 39 та янги бемор рўйхатга олинди.

Шу куни 1848 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Шу куннинг охирига келиб, CОVID-19 ташхиси билан тасдиқланган 25 724 киши тиббий муассасаларда даволанмоқда, улардан 54 нафарининг аҳволи оғир. Мамлакатнинг континентал қисмида пандемия бошланганидан бери 4638 киши коронавирусдан вафот этган.

Якшанба куни охирига келиб, Хитой материкида жами 156 143 та тасдиқланган CОVID-19 инфекцияси қайд этилган.

Сўнгги хабарлар
telegram