Билл Гейтс Харриснинг кампаниясига 50 млн доллар хайрия қилди
ASTANA. Kazinform – Microsoft корпорацияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтс АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан мамлакат президентлигига номзод Камола Харриснинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватловчи нодавлат ташкилотга 50 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда New York Times ёзди.
Нашрга кўра, Гейтс ўз хайриясини Камола Харрисни қўллаб-қувватлайдиган нодавлат ташкилотнинг Future Forward бўлимига йўналтирган ва бу аслида яширин бўлиб қолиши керак бўлган.
“Яқинда Билл Гейтс вице-президент Камала Харриснинг президентлик кампаниясини қўллаб-қувватловчи нотижорат ташкилотига тахминан 50 миллион долларни яширин хайрия қилди”, – деди масаладан хабардор учта манба.
Гейтснинг позициясига яқин манбага кўра, гарчи у ҳар қандай номзод билан ишлашга тайёр эканини билдирган бўлса-да, у бу йил дўстлари ва бошқа шахслар билан суҳбатлар чоғида республикачилар номзоди Дональд Трампнинг иккинчи президентлик муддати эҳтимолидан ташвишда эканини билдирган.
Гейтснинг хайрия фондига яқин манбаларнинг маълум қилишича, Трампнинг қайта сайланиши ҳолатида оилани режалаштириш ва глобал соғлиқни сақлаш дастурлари қисқариши эҳтимоли фондни жиддий ташвишга солмоқда.
Қайд этилишича, Гейтснинг маблағи 501(c)(4) туридаги ташкилот бўлган Future Forward USA Action’га йўналтирилгани сабабли хайрия эгаси исмлари ошкор қилинмайди.
АҚШда президентлик сайловлари жорий йилнинг 5 ноябрида бўлиб ўтади. Демократик партия номидан Камола Харрис, республикачилар номидан эса собиқ президент Дональд Трамп президентлик учун курашади.
Аввалроқ Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлаш қўмитасига камида 75 миллион доллар ажратгани ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Илон Маск америкалик сайловчиларга пул тарқатди.