08:05, 03 Октябрь 2023 | GMT +5
Бейбит Жуқаев Шанхайдаги турнирда ғолиб чиқди
Қозоғистонлик теннисчи Бейбит Жуқаев Шанхайда (Хитой) бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг яккалик баҳсларида илк учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик спортчи тайванлик теннисчи Жейсон Жанг билан учрашди ва учта сетда умумий 4:6, 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Учрашув бир соату 43 дақиқа давом этди.
Учрашув Хитой турнири саралашининг ярим финал босқичида бўлиб ўтди.
Қозоғистонлик теннисчи айни дамда Профессионал теннисчилар уюшмасининг жаҳон рейтингида 302-ўринни, Тайванлик спортчи эса рейтингда 232-ўринни эгаллаб турибди.