14:39, 18 Сентябрь 2024 | GMT +5
Бейбит Жуқаев ATP 250 турнирининг финалига чиқди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Бейбит Жуқаев (АTP 197) Хитойнинг Чэнду шаҳрида АTP 250 тоифасидаги турнирнинг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади.
Қозоғистонлик спортчи саралашнинг биринчи босқичида испаниялик Моро Каньясни (153 АTP) 7:6 (7:5), 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 1 соат 40 дақиқа давом этди.
Турнирнинг асосий ўйинига йўл олиш учун Жуқаев аргентиналик Августин Гомесга (174 АTP) қарши ўйнаши керак.
Бейбит Жуқаев Қозоғистон терма жамоаси таркибида илк ўйинида ғалаба қозонганини ёзгандик.
Эслатиб ўтамиз, 6-13 октябрь кунлари Астана шаҳрида стол тенниси бўйича XXVII Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу Қозоғистон пойтахтида ўтказиладиган илк қитъа чемпионати бўлади.