Бейбит Жуқаев АҚШдаги турнирнинг чорак финалига чиқди

Теннис
Фото: Kazinform

Қозоғистонлик, дунёнинг 247-ракеткаси Бейбит Жуқаев АҚШдаги Шарлотсвилл челленджер турнирида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунёнинг 517-ракеткаси, испаниялик Иньяки Монтес де ла Торре билан учрашди.

Байбит Жуқаев 6:4, 7:6 (10:8) ҳисобида зафар қучди.

Бир соату 51 дақиқа давом этган баҳсда Бейбит 11 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтдан бирини қўллашга муваффақ бўлди. Рақиб атиги 9 та эйс билан ажралиб турди.

Бейбит Жуқаев ярим финалга чиқиш учун дунё рейтингида 284-ўринни эгаллаб турган хорватиялик Нино Сердарушич билан беллашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар