16:35, 05 Февраль 2025 | GMT +5
Беш нафар қозоғистонлик ёш теннисчи Европа рейтингида ТОП-100таликка кирди
ASTANA. Kazinform - Tennis Europe (ТЕ) ташкилоти 14 ёшгача бўлганлар ўртасидаги янгиланган рейтингни эълон қилди.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, ТОП-100ликка қозоғистонлик беш нафар ёш теннисчи кирди.
Ахмади Мақанов 13-ўринда қолди, Хақназар Жеткербай эса 30-ўриндан 28-ўринга кўтарилди. Уларнинг иккаласи ҳам Ақтўбе теннис мактаби битирувчилари.
Шунингдек, Амир Асқар ўзининг яхши ўйини билан ажралиб турди ва 74-ўриндан 56-ўринга кўтарилди. Қизлар ўртасида Тамина Сакен 83-ўринни, Амина Нурмахан 87-ўринни эгаллади. Уларнинг уччаласи ҳам Алматида теннисни ўрганишган.