Beijing Daily: Қозоғистон - хитойлик сайёҳлар учун янги йўналиш

Туризм
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

19 октябрда Пекиннинг энг йирик тиражли «Beijing Daily» газетасида Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги туризм саноатининг ривожланиши ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар беради Kazinform.

Мақолада Қозоғистоннинг «Эйр Астана» авиакомпаниясининг Хитой ва Қозоғистон ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириш имконияти изчил ошиб бораётгани ёзилган. Ҳозирда Пекин, Астана ва Алмати ўртасида тўғридан-тўғри рейслар мавжуд. Шу билан бирга, яқин орада Урумчидан Астана ва Алмати йўналишлари тўлиқ тикланади.

«Beijing Daily» газетаси мақоласида таъкидланишича, Қозоғистоннинг икки мамлакат ўртасидаги фуқаро авиацияси йўналишларини тиклашдаги фаол ёрдами Қозоғистон Хитойнинг сайёҳлик салоҳиятига жуда оптимистик қарашини ва шу тариқа Хитой билан туризм соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашга умид қилаётганидан далолат беради.

Муаллиф Қозоғистон ва Хитой “Бир макон, бир йўл” ташаббусида энг фаол иштирокчи давлатлар сифатида турли соҳалардаги ҳамкорликни яқиндан ривожлантираётганини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, икки давлат ўртасида визасиз режим жорий этилиши билан Қозоғистон хитойлик сайёҳларнинг хорижга саёҳат қилишлари учун энг муҳим танловлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, «Beijing Daily» - Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида чиқадиган кундалик минтақавий газета ҳисобланади. У 1952 йил 1 октябрда ташкил этилган ва энг катта тиражли маҳаллий газета ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар