BBC Travel Алматини саёҳат қилиш учун энг яхши 20 та шаҳар қаторига киритди

ALMATY. Kazinform — Алмати BBC Travel нашрининг The 20 best places to travel in 2027 («2027 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 20 та манзил») номли йиллик рўйхатига киритилган Марказий Осиёдаги ягона шаҳар бўлди.

BBC Travel Алматыны саяхаттауға болатын үздік 20 қала қатарына қосты
Фото: Pexels

Британия нашри шаҳарнинг маданий мероси, замонавий санъати, қозоқ халқ ҳунармандчилиги ва миллий таомларини алоҳида эътироф этди.

Маданий ва сайёҳлик масканлари қаторида Almaty Museum of Arts санъат музейи, «Целинный» замонавий маданият маркази, The Spirit of Tengri мусиқа фестивали ҳамда Медеу дарасида жойлашган Auyl ресторани қайд этилган.

BBC Travel халқаро авиақатновлар ривожига ҳам эътибор қаратди. Хусусан, 2027 йил январь ойидан бошлаб Cathay Pacific авиакомпанияси Гонконг ва Алмати ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишини таъкидлади.

“Алматининг ушбу рўйхатга киритилиши шаҳарга бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётгани ва унинг сайёҳлик салоҳияти юқори эканини кўрсатади”, -дея маълум қилди Алмати шаҳар туризм бошқармаси.