"Байтерек" холдинги ва Lesha Bank Bereke Bankни сотиш бўйича битимни якунлади

ASTANА. Кazinform - “Байтерек” миллий бошқарув холдинги АЖ ва Lesha Bank LLC МЧЖ «Bereke Bank» АЖнинг 100 фоиз акциялари сотуви якунланганини маълум қилди. Битимнинг барча шартлари томонлар томонидан келишилган.

Bereke Bank
Фото: Bereke Bank

Битим Қозоғистон регуляторлари томонидан ҳар томонлама маъқулланган. Улар орасида, август ойида Молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги Lesha Bankнинг банк холдинг компанияси мақомини олишини ва Bereke Bankни сотиб олишни маъқуллади.

«Bereke Bank» АЖ Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, мижозлар олдидаги барча мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда. Банк мижозлари учун жорий маҳсулот шартларини сақлаб қолади ва тижорат универсал банки сифатида фаолиятини давом эттиради. Айни пайтда банк капиталнинг етарлилиги ва ликвидлиги бўйича белгиланган меъёрларни сақлаб қолган ҳолда барқарор ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Акциядорлар алмашганидан кейин банкнинг бозордаги мавқеи янада мустаҳкамланади”, — дейилади “Байтерек” МБХ хабарида.

Янги акциядор келиши билан иккинчи даражали банклар ўртасида рақобатни кучайтириш, янги технологияларни жорий этиш ва иқтисодиётнинг муайян тармоқларини кредитлашни ривожлантириш кўзда тутилган.

“Байтерек” холдинги ўз олдига банк фаолиятини нормаллаштириш ва стратегик инвесторни жалб қилиш учун шарт-шароит яратиш вазифасини қўйган. Ушбу битимнинг якунланиши Қозоғистон молия сектори учун муҳим воқеадир. Lesha Bank Қатар фонд биржасида (QSE: QFBQ) рўйхатга олинган ва банк операцияларини амалга ошириш учун Qatar Financial Center Regulatory Authority томонидан лицензияланган. Банк инвестиция банки ва активларни бошқариш соҳасида фаолият юритиб, Қатар, АҚШ, Европа, шунингдек, Яқин Шарқ минтақаси бозорларида ўз хизматларини таклиф этади. «Bereke Bank» АЖнинг сотиб олиниши Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Бу Қатарнинг Қозоғистон Республикасига узоқ муддатли сармоя киритиш ниятидан далолат беради”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Bereke Bank олди-сотди шартномаси мамлакат учун қанчалик фойдали бўлган, деган саволга “Байтерек” холдинги бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Нурболат Айдапкелов жавоб берди.

Қатар Lesha Bank “Байтерек” миллий бошқарув холдингидан Bereke Bankни сотиб олди.

Bereke Bank 100 миллиард тенгелик облигациялар чиқаради.

Bereke Bankни сотишдан тушган маблағ Миллий жамғармага йўналтирилади.

Қатарликлар Bereke Bankдан ташқари бошқа соҳаларга ҳам сармоя киритмоқда.

Сўнгги хабарлар