Қатарлик инвестор Қозоғистон банкини сотиб олишни режалаштирмоқда
ASTANA. Kazinform - Бош қароргоҳи Доҳада жойлашган Lesha Bank Қозоғистон банкининг “Байтерек” холдингига тегишли акцияларини сотиб олиш режасини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Қатар фонд биржаси сайтида чоп этилган расмий баёнотда айтилади.
- Lesha Bank 2024 йил 14 февралда “Байтерек” МБХ” АЖ билан Қозоғистон Республикасида банкнинг тўлиқ устав капиталини потенциал сотиб олиш бўйича дастлабки келишувга эришди, — дейилади хабарда.
Битимнинг тақдири, баёнотда айтилганидек, сотиб олиш муносабати билан томонлар ўртасида тузиладиган якуний битим шартларини муваффақиятли келишиб олишларига боғлиқ бўлади.
Баёнотда қайси Қозоғистон банки ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган. Эслатиб ўтамиз, “Байтерек” УБХ” 2022 йил сентябрь ойида Bereke Bankнинг ягона эгасига айланди.
— Илгари Qatar First Bank (QFB) номи билан танилган Lesha Bank Қатар молия марказини тартибга солиш органи (QFCRA) томонидан рухсат этилган ва Қатар фонд биржасида рўйхатга олинган биринчи мустақил шариатга мос банкдир. Унинг расмий веб-сайтида айтилишича, банк жозибадор юқори даражадаги инвестиция имкониятлари ва инновацион молиявий ечимларни таклиф этувчи сармоявий шерик сифатида ишлайди, - дейилади унинг расмий сайтида.