Байден тўфондан жабр кўрган штатлар учун 612 миллион доллар ажратди

ASTANA. Kazinform – АҚШ президенти Жо Байден “Милтон” ва “Хелен” довулларидан жабр кўрган штатларга 612 миллион доллар ажратилишини айтди. Бу ҳақда Байден Флоридага ташрифи чоғида маълум қилди.

Байден
Фото: Оқ уй

“Биринчи кунларда 2 миллиондан ортиқ аҳолига электр таъминоти тикланди. 43 штат ва Канададаги ўн минглаб электр компанияси ходимларининг узлуксиз ишлаши туфайли яқин кунларда янада кўпроқ одамлар электр энергиясига эга бўлишади. Бугун мен “Хелен” ва “Милтон” довулларидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун 612 миллион доллар ажратилганини фахр билан эълон қиламан”, – деди Байден.

Қайд этилишича, ушбу маблағлар жабрланган ҳудудларни электр энергияси билан таъминлашни тиклаш, шунингдек, вилоят энергетика тизимини яхшилаш ва табиий офатларга чидамли бўлишга йўналтирилади. Байдендан сўнг сўзлаган Энергетика вазири Женнифер Гренҳолм штатдаги шикастланган электр тармоғининг тахминан 75 фоизи тиклангани ва барча ишлар 15 октябрь оқшомига қадар якунланиши режалаштирилганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда “Хелен” довули қурбонлари сони 100 нафардан ошди.

“Милтон” тўфони пасайди, бироқ Флоридада 3 миллион киши электрсиз қолмоқда.

“Милтон” тўфони қурбонлари сони ортди.

Сўнгги хабарлар