Байден Исроил масаласи бўйича баёнот берди

Байден
Фото: Chris Kleponis/Pool/CNP/Global Look Press

АҚШ президенти Жо Байден телевидение орқали чиқиш қилди ва эртага Конгрессга Исроил ва Украина ҳамда АҚШнинг бошқа иттифоқчиларига бир неча миллиард доллар (Байден умумий миқдорни аниқламади, лекин дастлабки маълумотларга кўра, 100 миллиард) ажратиш бўйича сўров юборишини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги BBCга таяниб хабар беради.

Ж. Байденнинг фикрича, бу ноёб пакет Исроилга ҳарбий сифат жиҳатидан рақибидан устун бўлишда ёрдам беради.

“Биз Исроил ҳаво ҳудудини қўриқлаётган "Темир гумбаз"нинг ишлашини таъминлаймиз. Минтақадаги бошқа душманлар Исроил ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ эканини билишади, биз бунга ваъда берамиз. Шу йўл билан биз можаро кўламининг кенгайишини тўхтатамиз”, — деди Байден.

Бундан ташқари, Америка Қўшма Штатлари Президенти:

- Исроил уруш қонунларини сақлаши ва тинч аҳолини ҳимоя қилиши кераклиги;

- томонлар “икки давлат” (Исроил ва Фаластин) формуласи асосида тинчлик келишувига эришиш ҳаракатидан воз кечмасликлари кераклигини айтди.

Кейинчалик у Украина ва Исроил масалалари бўйича баёнот беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден Исроилга борган эди. У Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мамлакат ҳарбий вазирлар маҳкамаси аъзолари билан учрашувда АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак кеча Исроилга ташриф буюрди.

7 октябрь куни Фаластиндаги Хамас гуруҳи Исроилга ҳужум қилди ва давлатлар уруш ҳолатига келди.

Исроил-Фаластин можароси бошланганидан буён 3478 фаластинлик ва 1300 исроиллик, шунингдек, 13 журналист ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар