Бангладешнинг истеъфога чиққан бош вазири Буюк Британиядан бошпана сўради
ASTANА. Кazinform - Бангладешдаги оммавий иш ташлашлар чоғида истеъфога чиққан ва мамлакатни тарк этган бош вазир Шайх Хасина Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради, деб хабар беради Россиянинг ТАSS агентлиги.
The Hindu нашрининг ёзишича, уни кузатиб келаётган опаси Рехана Британия фуқароси. Бундан ташқари, Шайх Хасинанинг қариндоши Тюлип Сиддиқ 2015 йилдан буён Лейбористлар партияси номидан Британия парламенти депутати ҳисобланади. Янги бош вазир Кира Стармер кабинетида у молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шайх Хасинани олиб кетаётган самолёт Нью-Деҳлидан 40 километр узоқликдаги ҳарбий базага қўнди.
Манбаларга кўра, Ҳиндистон расмийлари унга ёрдам беришга рози бўлган, бироқ у шунга қарамай Лондонга жўнаб кетмоқчи.
Аввалроқ Бангладешда якшанба куни бош вазир Шайх Хасинанинг истеъфосини талаб қилган намойишчилар билан полиция ўртасидаги тўқнашувда камида 90 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Ҳалок бўлганлар орасида 13 нафар полициячи бор. Улар пойтахт Даккадан 100 километр шимолда жойлашган Сиражганж шаҳридаги полиция бўлимига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган.
Бангладеш армияси раҳбари бир неча ҳафта давом этган қонли намойишлардан сўнг Бош вазир Шайх Хасина истеъфога чиққанини маълум қилди.