Бангладеш Бош вазири Шайх Хасина истеъфога чиқди

Бангладеш Хасина
Фото: AP / Kimimasa Mayama

ASTANA. Kazinform – Бангладеш армияси бошлиғи бир неча ҳафта давом этган қонли намойишлардан сўнг бош вазир Шайх Хасина истеъфога чиққанини маълум қилди. Унинг ёрдамчиси Хасина Даккадан вертолётда учиб кетганини айтди, деб хабар беради Aljazeera.

Армия қўмондони генерал Вакер-Уз-Заман халққа мурожаатида Бангладешни энди муваққат ҳукумат бошқаришини эълон қилди ва халқни хотиржамликка чақирди.

Ғалабани нишонлаш учун минглаб одамлар кўчаларга чиқди, кўпчилик бош вазирнинг расмий қароргоҳига бостириб кирди. Ўтган ой ҳукуматдаги иш квоталари бўйича бошланган намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларга айланган.

Бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишларида 300 киши ҳалок бўлганидан кейин Хасина истеъфога чиқиш қарорига келди.

Қарийб йигирма йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Бош вазир бугун, душанба куни ҳарбий вертолётда мамлакатни тарк этди. Якшанба оқшомидаги даҳшатли зўравонлик 100 га яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлди ва комендантлик соати жорий этилди.

Ҳалок бўлганлар орасида 13 нафар полициячи бор. Улар пойтахт Даккадан 100 километр шимолда жойлашган Сиражганж шаҳридаги полиция бўлимига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган.

Сўнгги хабарлар
telegram