Бадиий гимнастика бўйича ҚР миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

ASTANА. Кazinform — Лола Адилбекова бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади.

Лола Адилбекова
Фото: ProDanceShop

Қозоғистон гимнастика федерациясидан маълум қилишларича, Лола Исломқулқизи халқаро тоифадаги спорт устаси, жаҳон чемпионатлари иштирокчиси, 2002 йилги Осиё ўйинларининг умумжамоа ҳисобида кумуш медал совриндори.

Лола Адилбекова мураббийлик фаолиятини 2010 йилда Чимкентда бошлаган. Охирги йилларда эса Чимкент жамоаси катта мураббийи лавозимида ишлаган. 2018 йилда Лола “Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвони билан тақдирланган.

Лола Адилбекова ўз фаолияти давомида Қозоғистон шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилган бир қатор иқтидорли спортчиларни тарбиялаган. Улар орасида Осиё чемпиони, Осиё ўйинларининг жамоавий баҳслари ғолиби Даяна Абдирбекова, ўсмирлар Олимпиадаси иштирокчиси Роза Абитова бор. Шунингдек, ушбу рўйхатда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалчиси Элжана Таниева, 2023 йилги Осиё ўйинларида жамоавий баҳсларда кумуш, яккалик баҳсларида бронза медали соҳиби Милана Парфилова ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Қозоғистон гимнастика федерацияси президенти Алия Юсуповани қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Алия Юсупова бадиий гимнастика бўйича миллий терма жамоа бош мураббийлигидан кетди.

Сўнгги хабарлар