ҚР Президенти Қозоғистон гимнастика федерацияси президенти Алия Юсуповани қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон гимнастика федерацияси президенти Алия Юсуповани қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қасим-Жомарт Тоқаев Алия Юсуповани Қозоғистон гимнастика федерацияси президенти этиб қайта сайлангани билан табриклади.
Учрашувда мамлакатда спорт гимнастикасини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Президентга федерациянинг бугунги фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилди.
Алия Юсупова спорт соҳасидаги айрим долзарб муаммолар юзасидан бир қатор таклифлар билдирди. Федерация раҳбарининг фикрича, болаларни ёшлигидан гимнастика билан таништириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилиши керак.
Қасим-Жомарт Тоқаев саноат инфратузилмасини ривожлантириш ва тренерлар тайёрлашда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги билан яқин алоқаларни ўрнатиш зарурлигини айтди.
Аввал хабар берганимиздек, Тоқаев Қозоғистонда Euronews телеканалининг очилишини ўта муҳим воқеа деб баҳолади.