БАА Ғазодан 100 га яқин ярадор ва оғир касалларни эвакуация қилди
ASTANA. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликлари Ғазо секторининг 97 нафар ярадор ва оғир касал аҳолисини ҳамда уларнинг 155 нафар оила аъзоларини ўз ҳудудига кўчирди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, эвакуация қилинган анклав аҳолиси, жумладан, саратон касаллигига чалинган беморларга мамлакатдаги ихтисослаштирилган марказларда тиббий ёрдам кўрсатилади. Эвакуация қилинганлар Амирлик расмийлари ёрдамида Керем Шалом назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказилди ва Исроил жанубидаги Рамон аэропортидан Абу-Дабига йўл олди.
Маълумот учун, уруш бошланганидан бери БАА Фаластиндан 1665 нафар бемор ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилган. Сўнги эвакуацияни ҳисобга олсак, уларнинг умумий сони 1917 кишига етди.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида 18 киши, жумладан 6 нафар БМТ ходими ҳалок бўлган эди.