Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати: Рамзан Қодиров ҳамдардлик билдирди

ASTANA. Kazinform - Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Ақтау шаҳри яқинида юз берган авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

кадыров
Фото: ТАСС

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган эди.

“Боку-Грозний” йўналиши бўйича J2-8243 рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти Ақтау шаҳридан 3 километр узоқликда фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Тахминларга кўра, самолёт қушлар галаси билан тўқнашган бўлиши мумкин.

Ақтау яқинидаги авиаҳалокат қурбонлари шифохоналарга етказилди.

Қайд этилишича, самолётда 6 нафар қозоғистонлик бўлган.

Сўнгги хабарлар