Australian Open – 2024: жуфтлик баҳсларида Бублик ва Недовесов кимлар билан ўйнаши аниқланди

теннис
Фото: ҚТФ

Қозоғистонлик Александр Бублик ва Александр Недовесов Австралия очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида иштирок этади, деб хабар беради Каzinform.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, А.Бублик янги йилнинг илк “Катта дубулға” турнирида россиялик Аслан Карацев билан жуфтлик ҳосил қилади.

Яна бир қозоғистонлик Александр Недовесов эса эквадорлик Гонсало Эскобар билан биргаликда кортга чиқади.

Австралия очиқ чемпионати 16-27 январь кунлари бўлиб ўтади.

Асосий турнирда қозоғистонлик Елена Рибакина, Александр Бублик, Юлия Путинцева, Анна Данилина (жуфтлик, аралаш) ва Александр Недовесов (жуфтлик баҳси) чиқиш қилади.

Бундан ташқари, Бейбит Жуқаев, Денис Евсеев ва Тимофей Скатовлар саралаш баҳсларидан ўтишга ҳаракат қилишади.

Сўнгги хабарлар
telegram