Australian Open-2023: Қозоғистонлик теннисчи саралаш мусобақасининг ярим финалига чиқди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик Михаил Кукушкин Австралия очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Жаҳон рейтингида 195-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи дунё рейтингида 157-ўринни эгаллаб турган австралиялик Джеймс Дакворт билан куч синашди.

М.Кукушкин биринчи ўйинда 7:5 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи ўйинда ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади – 6:4.

М.Кукушкин саралаш баҳсларининг финал босқичига чиқиш учун дунёнинг 138-ракеткаси япониялик Йосуке Ватануки билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар
telegram