Аustralian Оpen-2023: Елена Рибакинанинг ярим финалдаги рақиби аниқланди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 25-теннисчиси Елена Рибакинанинг Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалидаги рақиби аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Финалга чиқиш учун қозоғистонлик теннисчи рейтингда ўзидан бир поғона юқоридаги Беларусь вакили, Австралия очиқ чемпионатининг икки карра чемпиони Виктория Азаренка билан куч синашади.

В.Азаренка чорак финалда дунёнинг 3-ракеткаси америкалик Жессика Пегулани 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, 26 январ куни Е.Рибакина ўзидан 10 ёш катта ва жуда тажрибали теннисчи В.Азаренко билан ярим финалда ўйнайди. Е.Рибакина ва В.Азаренко ўтган йили Индиан-Уэллс (АҚШ) турнирида учрашди ва қозоғистонлик теннисчи 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Австралия чемпионатида илк бор ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Елена Рибакина қозоғистонлик теннисчилар орасида илк бор ТОП-10ликка кириш арафасида.

Елена Рибакина 669 минг доллар ишлаб топди.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram