Елена Рибакина WТА Live-рейтингида 12-ўринга кўтарилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик дунёнинг 25-ракеткаси Елена Рибакина Аёллар теннис ассоциацияси (WТА)нинг Live рейтингида 12-ўринга кўтарилди. Қозоғистонлик теннисчи бундан юқори кўтарилиб кўрмаган, деб хабар беради Kazinform каналига таяниб.

Елена 2022 йил 17 январдаги рейтингда 12-ўринга кўтарилди, Австралия Очиқ чемпионати бошланишидан олдин эса 25-ўринда эди.

Финалга чиқиш Рибакинага фаолиятида илк бор кучли 10таликка кириш имконини беради.

Аввал хабар берганимиздек, Елена Рибакина Австралия очиқ чемпионатида «Катта дубулға» турнирининг чорак финалида ғолиб чиқди ва 555 250 доллар ишлаб олди.

Фото: Сhampionat.com

Сўнгги хабарлар
telegram