Аustralian Оpen-2023: Елена Рибакина учинчи босқичга чиқди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 25-ракеткаси Елена Рибакина Австралия очиқ чемпионатининг учинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи «Катта дубулға» турнирининг иккинчи босқичида дунё рейтингида 104-ўринни эгаллаб турган словениялик Кайя Йуван билан учрашди.

Дастлабки партияда қозоғистонлик спортчи ўз маҳорати анча юқори эканлигини кўрсатди – 6:2. Иккинчи сетда у дарҳол олдинга ўтиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:1.

Мусобақа давомида Елена 5 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди.

Тўртинчи босқичга чиқиш учун Е.Рибакина дунёнинг 11-ракеткаси америкалик Даниэль Коллинз ёки рейтингда 133-ўринни эгаллаб турган чехиялик Каролина Муховаларнинг биттаси билан куч синашади. Е.Рибакина яқинда Аделаида шаҳрида Д.Коллинзни 5:7, 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар