ATP 500 Astana Open турнирида дунёнинг энг кучли 5 нафар теннисчиси иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида 2022 йил 1 октябрдан 9 октябргача бўлиб ўтадиган ATP 500 хард турнири ўйинчилари рўйхати маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None

Турнирда Карлос Алькарас (№4 АТР), Стефанос Циципас (№5 АТР), Феликс Оже-Альяссим (№8 АТР), Хуберт Хуркач (№10 АТР) каби жаҳон рейтингида кучли ўнталикка кирувчи спортчилар иштирок этади. Шунингдек Андрей Рублёв (№11 АТР), Янник Синнер (№13 АТР), Диего Шварцман (№16 АТР), Роберто Баутиста Агут (№18 АТР), Григор Димитров (№19 АТР), Гаэль Монфис (№24 АТР), Катта дубулға турнирлари ғолиблари - Марин Чилич ва Стэн Вавринка ҳам ўйнайди.

Сараланган спортчилар биринчи даврадан ўйнашни бошлайдилар.

Нуфузли турнирда Қозоғистон шарафини Александр Бублик, Михаил Кукушкин, жуфтлик баҳсларида Андрей Голубев ва Александр Недовесов ҳимоя қилади.

Сўнгги хабарлар