Атирау вилояти аҳолисининг 99,8 фоизи зангори ёқилғига эга
Атирау вилояти аҳолисининг 99,8 фоизи табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга. Бугунги кунда икки шаҳар ва 137 қишлоқ аҳоли пункти аҳолиси зангори ёқилғи билан таъминланган. Бу ҳақда вилоят раҳбари Серик Шапкенов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

— Жорий йилнинг ноябрь ойида Қизил уй ва Жасқайрат қишлоқларига газ тармоқлари тортилиб, 102,6 километр газ қувурлари ётқизилди. Натижада 500 га яқин аҳоли табиий газ билан таъминланди. Бундан ташқари, 6 та қишлоқда газ қувури ётқизиш ишлари давом этмоқда. 99,8 фоиз яхши кўрсаткич, аммо ҳозир олдимизда газни узлуксиз ва сифатли етказиб бериш вазифаси турибди, — деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда лойиҳа қуввати 50 минг куб метр бўлган “Финнская” АГЁС орқали амалга оширилмоқда. У 1994 йилда ишга туширилган ва Атирау шаҳрининг ўнг қирғоғидаги истеъмолчиларни қамраб олади. “ҚазТрансГаз Аймақ” АЖ II тоифали истеъмолчиларга газлаштириш бўйича техник шартлар беришга чеклов киритди.
— Шу муносабат билан газ тақсимлаш станциясини кенгайтириш мақсадида соатига 120 минг куб метр ўтказиш қувватига эга янги газ тақсимлаш станцияси ва узунлиги 46,8 км бўлган магистрал газ қувурини қуриш бўйича зарур ҳужжатлар тайёрланди. Қурилиш ишларини 2024 йилда бошлашни режалаштирганмиз, — деди ҳоким.
Янги станциянинг ишга туширилиши, Серик Шапкенов таъкидлаганидек, 160 мингдан ортиқ аҳолини барқарор газ билан таъминлаш имконини беради.
