Астанага Абай вилояти ва Қизилўрда вилояти фермерлари томонидан 830 тоннадан ортиқ маҳсулот олиб келинади
ASTANA. Kazinform - Шу дам олиш кунлари, 28-29 сентябрда Астана шаҳрида Абай вилояти ва Қизилўрда вилояти товар ишлаб чиқарувчилари иштирокида йирик қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform агентлиги пойтахт ҳокимлигига таяниб.
Икки вилоят фермерлари Астанага 830 тоннадан ортиқ сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор нархидан арзон нархларда олиб келади.
Сотиладиган товарлар рўйхатига қуйидагилар киради: гўшт, гуруч, балиқ, сабзавот ва мевалар, ўсимлик ёғи, сут маҳсулотлари, асал, қимиз, колбаса, полиз маҳсулотлари, ош тузи, шунингдек, сут ва қандолат маҳсулотлари.
Ярмарка давомида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари Абай вилояти ва Қизилўрда вилояти санъат усталари иштирокидаги қизиқарли концерт дастуридан баҳраманд бўлади.
Қишлоқ хўжалиги ярмаркаси соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.
Бу йилги ярмарка Қазанат ипподроми рўпарасида, 1-Қарқарали шоссесида бўлиб ўтяпти. Ярмарка давомида пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида 18, 37, 303 ва 323-сонли автобус йўналишлари қатнови йўлга қўйилган.
Ярмаркалар 27 октябргача ҳар дам олиш кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари пойтахтда биринчи бўлиб Ақтўбе, Атирау ва Жамбил вилоятлари фермерлари ўз маҳсулотларини намойиш этди.