Астанадан «AMANAT» партияси томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдами Ғарбий Қозоғистон вилоятига етиб келди

филиала «AMANAT» города Астаны
Фото: филиал «AMANAT» города Астаны

ORAL. Kazinform - «AMANAT» партиясининг Астана шаҳар бўлими ходимлари томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдами Ғарбий Қозоғистон вилоятига етиб келди. Бу ҳақда Парламент депутати Абзал Қуспан ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида ёзди.

Пойтахт томонидан йиғилган инсонпарварлик ёрдами орасида озиқ-овқатдан ташқари, болалар ва катталар учун иссиқ кийимлар, резина етиклар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа зарур нарсалар ҳам бор.

су тасқыны
Фото: Аманат партиясы БҚО филиалы

«AMANAT» партияси Ғарбий Қозоғистон вилоят бўлими ижрочи котиби ўринбосари Афиза Семгалиева Астанадан Ғарбий Қозоғистонга 28 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилганини айтиб, партия аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

филиала «AMANAT» города Астаны
Фото: филиал «AMANAT» города Астаны

“Бугун биз ҳамкасбларимиз томонидан жабрланган аҳолига юборилган гуманитар юк машинасини кутиб олдик. Қўллаб-қувватлаган барча фуқаролардан чексиз миннатдормиз”, - деди у.

су тасқыны
Фото: Аманат партиясы БҚО филиалы
филиала «AMANAT» города Астаны
Фото: филиал «AMANAT» города Астаны

 

Сўнгги хабарлар