Астанадаги ярмаркага 830 тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтирилади

ASTANA. Kazinform - Шу дам олиш кунлари, 28-29 сентябрда Астана шаҳрида Абай вилояти ва Қизилўрда вилояти товар ишлаб чиқарувчилари иштирокида йирик қишлоқ хўжалиги ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Более 830 тонн сельхозпродукции привезут на ярмарку в Астану
Фото: акимат Астаны

Икки вилоят фермерлари Астанага 830 тоннадан ортиқ сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор нархидан арзон нархларда олиб келади.

Сотиладиган товарлар рўйхатига гўшт, гуруч, балиқ, сабзавот ва мевалар, ўсимлик ёғи, сут маҳсулотлари, асал, қимиз, колбаса, полиз маҳсулотлари, ош тузи, шунингдек, сут ва қандолат маҳсулотлари киради.

Ярмарка давомида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари Абай вилояти ва Қизилўрда вилояти санъат усталари иштирокидаги қизиқарли концерт дастуридан баҳраманд бўладилар. 

Қишлоқ хўжалиги ярмаркаси соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Бу йил ярмарка Қазанат ипподроми рўпарасида, 1-Қарқарали шоссеси бўйлаб бўлиб ўтяпти. 

Тадбир давомида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида 18, 37, 303 ва 323-сонли автобус йўналишлари қатнайди.

Ярмаркалар 27 октябргача ҳар дам олиш кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари пойтахтда йиллик қишлоқ хўжалиги ярмаркаси мавсуми бошланди. Ақтўбе, Атирау ва Жамбил вилоятлари ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Сўнгги хабарлар